
Ламин Ямал бўйича хушхабар айтилди!
"Барселона" вингери Ламин Ямал машғулотларга қайтди. У тўртта ўйинни сон бўғимидаги ноқулайлик сабабли ўтказиб юборган эди.
Клубнинг расмий хабарига кўра, Ламин Ямал ва августдан бери мушак жароҳати туфайли ўйнамаган Алехандро Бальде бугун жамоа билан чекловсиз шуғулланди. Улар "Овьедо"га (3:1) қарши ўйинда захирадаги футболчилар билан машғулот ўтказган.
Шундай қилиб, агар кутилмаган ҳолат юз бермаса, Ямал ва Бальде якшанба куни "Реал Сосьедад"га қарши баҳсда майдонга тушишга тайёр бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бўлажак тўқнашув 28 сентябрь куни соат 21:30’да старт олади.
Комментарии