Ла Лига. "Реал" "кундалик иши"ни қилди

  • 27 января, 2024, 22:30
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ла Лига 22-туридан ўрин олган "Лас-Пальмас" - "Реал" баҳси якунланди. Унда "қироллик клуби" 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, Хименес 53-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Винисиус 66-дақиқада мувозанатни тиклади. Чуамени эса 84-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда "қироллик клуби"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

Шу тариқа, Анчелотти шогирдлари очколари сонини 54 тага етказиб олган ҳолда, Ла Лига турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию