
Ла Лига. "Бетис" камбек амалга ошириб, "Реал"ни мағлубиятга учратди
Испания Ла Лигасининг 26-тури доирасида Карло Анчелотти бошчилигидаги "Реал Мадрид" "Бетис" билан баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Учрашувнинг 10-дақиқасида Браим Диас Мендининг пасидан сўнг ҳисобни очган бўлса, Кардоса 34-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда "қироллик клуби"нинг собиқ футболчиси Иско 54-дақиқада пенальтидан "Бетис"нинг ғалабасини таъминлади.
- Испания - Ла Лига
- Регулярный сезон
Комментарии