Ла Лига. "Барселона" 3-турнинг сўнгги ўйинида Мадрид клуби билан дуранг ўйнади

CHERY AUTO

Испания Ла Лигасининг 3-турида Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" "Райо Вальекано" билан куч синашди ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 
 
Каталонияликларнинг ягона голини испаниялик ёш юлдуз Ламин Ямал 40-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасидан киритди. Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида эса Фран Перес ҳисобни тенглаштирди. Бундан ташқари, мадридликлар ўйин сўнггида бир неча голли вазиятлар яратган эди. Бироқ, Жоан Гарсия барчасини бартараф этиб, жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди. 
 
Маълумот ўрнида, "кўк-анорранглилар" ФИФА кунларидан сўнг 14 сентябрь куни "Валенсия"га қарши ўтказади. "Райо" ҳам ушбу санада "Осасуна" билан тўқнаш келади.

Tecno

  • Испания - Ла Лига
  • Regular Season

Райо Вальекано

  • Fran Pérez 67'
Окончен
1 : 1

01.09.2025 00:30

Барселона

  • Lamine Yamal 40'

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию