Клопп бу мураббийни қаторасига 11 марта тиз чўктирди

  • 28 августа, 2023, 00:19
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасинда учинчи турнинг марказий учрашувларидан бири “Ньюкасл” ва “Ливерпуль” ўртасида бўлди.

Tecno

Ўйин “Ньюкасл” учун жуда омадли бошланди. Энтони Гордон 25-дақиқада ҳисобни очди. Орадан уч дақиқа ўтиб, рақибларнинг асосий ҳимоячиси Виржил ван Дейк қизил карточка олиб майдондан ҳайдалди.

Бир соат кўп ўйинчи билан ўйнаган “қарғалар” тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. Юрген Клопп тактик ўзгаришлар қилиб, 77-дақиқада Дарвин Нуньесни майдонга ташлади.  Айнан мана шу футболчи икки гол уриб, “Ливерпуль”га ғалабани тортиб олиб берди.

Статистика мутахассислари бир ҳолатга эътибор қаратди. Унга кўра, Юрген Клопп “Ньюкасл” мураббийи Эдди Хауни Премьер-лига ўйинларида кетма-кет 11 маротаба мағлуб қилди.

Бу кўрсаткич Англия Премьер-лигасида рекорд ҳисобланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию