Жон Терри Чемпионшип клубини бошқариши мумкин

  • 23 мая, 2019, 23:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Тони Пулис “Мидлсбро”ни тарк этгач, жамоа раҳбарияти унинг ўрнига номзодлар қидиришни бошлади.

Tecno

Talksport нашри тарқатган хабарга кўра ушбу лавозимни эгаллаш учун асосий даъвогар сифатида “Челси”нинг афсонавий ҳимоячиси Жон Терри тилга олинмоқда. Таъкидлаш керакки, Терри айни дамда “Астон Вилла” клубида бош мураббийи Дин Смитга ёрдамчи вазифасида фаолият олиб бормоқда

Маълумотларга қараганда 38 ёшли мутахассис аллақачон “Мидлсбро” раҳбарияти билан музокараларни бошлаб юборган. 

Эслатиб ўтамиз, "Мидлсбро" жорий мавсум Чемпионшипда 7-ўринни эгаллади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию