Флик: "Бу футболчи "Барса"нинг юраги"

CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа ярим ҳимоячиси Педри ҳақида фикр билдирди. Унинг фикрича, испаниялик футболчи жамоанинг асосий устинларидан бири.

Tecno

"Рафинья Педрини жамоанинг юраги деб айтдими? Ҳа, айнан шундай. Педри фантастик футболчи. У тўпга теккан заҳоти ҳақиқий сеҳрни кўрасиз. У тобора кучайиб бормоқда, ўз устида доимий ишлайди. Эсимда, "Валенсия"га қарши ўйинда биз уни иккинчи бўлимда майдонга туширгандик — у бутун ўйинни ўзгартириб юборди", — дея Фликнинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Жорий мавсумда 22 ёшли Педри барча турнирлар доирасида 59 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию