"Динамо" 20-турдаги "Сўғдиёна" билан ўйин юзасидан расмий шикоят киритди

  • 22 августа, 13:27
  • Jahongir Inomjonov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви якунлангач, "Динамо" клуби ҳакамлик юзасидан расмий шикоят аризаси киритганди. Кеча клуб ўйиннинг айнан қайси эпизодларига нисбатан эътирозини борлигини билдириб, Лигага расмий хат йўллади.

Шикоят киритишда "Динамо" "Суперлига ва Пролига регламенти"да кўрсатиб ўтилган бандларга тўлиқ риоя қилди. Яъни, учрашув якунлангач клуб 30 дақиқа ичида қайдномага расмий шикоят киритди. 24 соат ичида эса айнан қайси эпизодлардан норози эканлиги борасида хат йўллади. Қуйида эътирозлар айнан қайси воқеаларга нисбатан эканлиги келтириб ўтилади:

• 3-дақиқа: Анваржон Ҳожимирзаевнинг Иванович томонидан жарима майдончаси ичида тўхтатиб қолиниши;

Tecno

• 9-дақиқа: Санжар Қодирқуловнинг ҳакам томонидан огоҳлантирилиши;

• 11-дақиқа: Анваржон Ҳожимирзаевга нисбатан ишлатилган қўполликка нисбатан бош ҳакамнинг қарори;

• 31-дақиқа: Франсиско Феррейра ҳамда Суҳроб Иззатов ўртасидаги курашга нисбатан бош ҳакамнинг реакцияси;

• 75-дақиқа: "Сўғдиёна" футболчиси Нодиржон Соибовнинг майдондан четлатилмагани;

• 90+6-дақиқа: "Динамо" дарвозасига пенальти белгиланиши.

Лига мутахассислари ҳам мазкур вазиятларни ўрганиб чиққач, юқорида қайд этилган ҳолатларнинг айримларига нисбатан уларда ҳам саволлар пайдо бўлди. Эндиликда "Динамо" клубининг шикояти юзасидан ЎзФҲМ тушунтириш бериши талаб қилинади ва мазкур жавоб Лига саҳифасида эълон қилинади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Rest Lover
23/08/2025 00:17
Динамони галабаси осмонга учиб кетди, ВАР хакамнинг хатоси туфайли