Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Неймар ҳақида "ғалати" гап айтди

  • 30 марта, 2020, 22:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите ПСЖ форварди Неймар пентакампеонларнинг алмаштириб бўлмас футболчиси эмаслигини айтди.

Tecno

“Неймар ўйинга жозибадорлик қўшади. У бошқа ўйинчилар хаёлига ҳам келтирмайдиган қарорлар қабул қилади. У билан терма жамоанинг имкониятлари умуман бошқа, у майдонда порлайди. Биз ўз имкониятлари даражасида ўйнайдиган Неймар ҳақида гапиряпмиз. У муҳим, аммо, алмаштириб бўлмас ўйинчи эмас”, - дейди Тите.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида 22 та ўйинда майдонга тушди ва 18 та гол ҳамда 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Аваз Бегматов
30/03/2020 22:37
Неймарни даражасига етиш хар кимга эмас