"Барселона"нинг иккита асосий таркиб футболчиси жароҳат олди

  • 26 сентября, 19:34
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ҳужумчиси Рафинья Испания чемпионатининг 6-туридан ўрин олган "Овьедо"га (1:3) қарши ўйинда 66-дақиқада захирага олинди. Бунга сабаб, бразилиялик футболчи мушакларида ноқулайлик сезган. Бугун, 26 сентябрь куни футболчи жамоадошлари билан машғулот ўтказмади ва спорт залида шуғулланиш учун қолди. Бу ҳақда журналист Жерар Ромерога таяниб, Sport.es хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, Рафинья жароҳати туфайли халқаро танаффус охиригача ўйнай олмайди. У Ла Лиганинг икки ўйини ва Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган ПСЖ (1 октябр) билан учрашувни ўтказиб юборади.

Манбага кўра, бугунги машғулотларда "кўк-анорранглилар" дарвозабони Жоан Гарсия жароҳат олган ва у ҳам халқаро танаффус якунига қадар тикланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию