"Арсенал" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолаш арафасида

CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби Бундеслиганинг ёш ҳужумчиси Бенжамин Шешкони ўз сафига қўшиб олиш имкониятини оптимистик тарзда баҳоламоқда. 
 
Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, "тўпчилар" ҳозирча "РБ Лейпциг" билан трансфер суммаси бўйича келишувга эришмаган. Бироқ, лондонликлар битим охир-оқибат амалга ошишига ишонч билдирмоқда. Шешко Микель Артета жамоасига ўтишга тайёр эканини билдирган ва клублар ўртасида келишув бўлишини кутмоқда. Илгари хабар қилинганидек, Шешко "канонирлар"га тахминан 50-60 миллион еврога тушиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Бенжамин ўтган ёзда Лондоннинг бошқа бир клуби - "Челси"га ўтиш арафасида бўлган эди. 
 
Маълумот ўрнида, 22 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум 45 та учрашувда иштирок этиб, 21 та гол ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Словениялик форварднинг Тransfermarkt порталидаги нархи эса 70 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию