Алваро Мората собиқ клубига қайтиши мумкин

  • 23 августа, 2022, 14:48
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Алваро Мората “Челси”га қайтиши мумкин.

Tecno

Испаниянинг “Diario Sport” нашри хабарига кўра, агар лондонликлар "Барселона" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни қўлга кирита олмаса, Моратани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқади.

2017 йилда "Челси" Моратани "Реал"дан 66 миллион евро эвазига сотиб олди. Испаниялик форвард лондонликлар раҳбарияти ва мухлисларининг ишончини оқлай олмади ва 72 учрашувда 24 та гол киритди. 3 йилдан сўнг ҳужумчи 35 миллион эвро эвазига "Атлетико"га сотилди.

Моратанинг "матрасчилар" билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию