"Спортинг" ёзда "Реал" ва "Барселона" қизиқаётган футболчисини сотади

  • 20 февраля, 2019, 16:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Спортинг" клуби мавсум якунлангач ўзининг етакчи ярим ҳимоячиси Бруно Фернандешни трансферга қўйишга тайёр. Бу ҳақда Correio de Manha нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра лиссабонликлар Европа грандлари эътиборига тушган ушбу футболчисини сотиб, мўмай даромад ишлаб олишмоқчи. Таъкидлаш кераки 24 ёшли португалиялик футболчига "Реал", "Барселона", "Ювентус", "Милан", ПСЖ, "Ливерпуль" ва "Челси" каби жамоалар даъвогарлик қилишмоқда.

Маълумот учун, Фернандеш жорий мавсум “Спортинг” сафида жами 38та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию