
“Бавария” Алабанинг ўрнига муносиб футболчи топди
"Порту" клуби ҳимоячиси Алекс Теллес "Бавария"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
O Jogo нашри тарқатган хабарга кўра мюнхенликлар 25 ёшли бразилиялик футболчини ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин бўлган ҳимоячи Давид Алабанинг ўрнига муносиб номзод сифатида қарашмоқда.
Берилган маълумотларга қараганда “Порту” Теллеснинг трансфери бўйича “Бавария”нинг 35 млн евролик таклифини аллақачон рад этган. Улар ушбу футболчи учун 40 млн евро талаб қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес Давид Алабани “қироллик клуби”да кўрмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Комментарии