"Ювентус"нинг 3 нафар етакчи футболчиси "Милан"га қарши ўйиндан олдин сафга қайтди

  • 05 Apr 09:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ювентус" клубининг 3 нафар футболчиси эртага "Милан"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан сафга қайтди.

Tecno

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра Пауло Дибала, Марио Манжукич ва Леонардо Спинаццолалар “россонерилар”га қарши ўйинда иштирок эта олишади.

Бундан ташқари Хуан Куадрадо, Дуглас Коста ва Сами Хедиралар жароҳатидан соғайиб, умумий гуруҳда шуғулланишни бошлашган.

Бироқ, Андреа Барцальи, Мартин Касерес ва Криштиану Роналду эртанги ўйинни аниқ ўтказиб юборишади.

Маълумот учун, “Ювентус” – “Милан” баҳси эртага Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!