"Ювентус" Рабьони қолишга кўндирмоқчи

  • 20 Jun 14:10
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" клуби ўз ярим ҳимоячиси Адриен Рабьони жамоада қолишга ва муддати тугайдиган шартномасини узайтиришга кўндирмоқчи. Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, “кекса сенёра” франциялик футболчи учун янги шартнома устида ишлашда давом этмоқда.

Tecno

Манбанинг хабар беришича, "Ювентус"га Рабьони олиб қолиш учун ниҳоятда қийин бўлади, чунки футболчига Англия премьер-лигасида эркин агент сифатида ўтишда жуда қулай шарт-шароитлар таклиф этилмоқда. Шунга қарамай, туринликлар ярим ҳимоячи учун охиригача курашади.

28 ёшли хавбек Италия А сериясининг сўнгги мавсумида 32 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!