
"Ювентус" ҳужумчиси Англияга кетмоқчи
"Ювентус"нинг сербиялик ҳужумчиси Душан Влахович фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш ниятида. Бу ҳақда журналист Экрем Конур маълум қилди.
Манбага кўра, 25 ёшли футболчига "Арсенал", "Ньюкасл", "Астон Вилла", "Тоттенхэм" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Влахович жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди. Футболчининг "Ювентус" билан тузилган шартномаси 2026 йилнинг ярмигача амал қилади.
Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар