"Ювентус" Дибаланинг маошини 10 млн евро қилмоқчи

  • 7 февраль, 2020, 15:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туриннинг “Ювентус” клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Пауло Дибалага янги шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра томонлар ўзаро келишувн 2025 йилга қадар узайтиришни режалаштиришмоқда. Агар 26 ёшли аргентиналик футболчи ушбу келишувни имзоласа, унинг йиллик маоши 10 млн еврога кўтарилади.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум “Ювентус” сафида А Серияда 20 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!