“Юве” “Барса” футболчисини беш йиллик шартномага кўндирди

  • 22 Jun 16:46
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона”нинг бразилиялик футболчиси Артур Туринга кўчиб ўтишга рози бўлди.

Tecno

Аслида “Ювентус” босниялик плеймейкери Миралем Пьянични Артурга алмаштирмоқчи эди. Артур бир муддат “Барселона”ни тарк этишга рози бўлмади. Ниҳоят, томонлар келишувга эришди.

“Ювентус” раҳбарияти истеъдодли ярим ҳимоячига беш йиллик шартнома таклиф қилди. Унга кўра, футболчи йилига 5,2 миллион евро маош олади. Бу ҳозирги олаётган пулидан 2 миллион еврога кўпроқ.

Артур “Барселона”га 2018 йилда “Гремио” клубидан ўтган. Жорий мавсумда 23 ёшли футболи Ла Лигада 19 та учрашувда 3 та гол уриб, учта голли пас узатди.

Comments

You must be logged in to commet!