Ёш шахматчиларимиз Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этмоқда
Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 3–16 октябр кунлари Албания давлатининг Дуррес шаҳрида 14, 16 ва 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида шахмат бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Мазкур нуфузли мусобақа Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) қоидалари асосида, 83 та давлатдан 720 нафар шахматчи иштирокида 11 турдан иборат швейтсарча тизимда ташкил этилган. Мусобақа доирасида блиц йўналишидаги баҳслар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
9-турдан кейинги натижалар:
— Афруза Ҳамдамова — 7 очко, 2-ўрин
— Гулдона Каримова — 6,5 очко, 5-ўрин
— Васила Абдужабборова — 5 очко, 28-ўрин
— Зилола Актамова — 5 очко, 33-ўрин
— Қиличбек Назиралиев — 3,5 очко, 91-ўрин
16 ёшгача бўлганлар:
— Нилуфаркҳон Имомқузиева — 6 очко, 13-ўрин
— Лилия Белая — 5 очко, 32-ўрин
— Асроржон Омонов — 6,5 очко, 10-ўрин
— Саъдулло Азизов — 5,5 очко, 29-ўрин
— Акбарали Абдуҳакимов — 5 очко, 60-ўрин
— Хондамир Элмирзаев — 4,5 очко, 69-ўрин
— МуҳаммадЮсуф Мухсинов — 4,5 очко, 72-ўрин
14 ёшгача бўлганлар:
— Руқия Олимова — 7 очко, 5-ўрин
— Дилноза Нуруллаева — 5,5 очко, 20-ўрин
— Севинч Давлатова — 4,5 очко, 53-ўрин
— Абдулқодир Баҳодиров — 5,5 очко, 35-ўрин
— Шахзод Исломов — 6 очко, 25-ўрин
— Саидхўжа Вахидов — 2,5 очко, 136-ўрин
10-тур учрашувлари 14 октябр куни соат 18:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.



Фикрлар