"Янгиер" янги бош мураббийни расман рўйхатдан ўтказди

  • 27 апрель, 2022, 16:04
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Куни кеча Про лига иштирокчиси «Янгиер Қурувчи» жамоасида бош мураббий ўзгаргани ҳақида Sports.uz орқали хабар бергандик.

Унга кўра, жамоада бош мураббий сифатида ишлаб келган Бекзод Қодирқулов ўрнига эндиликда янгиерликларни Диёрбек Мирзабоев бошқариши маълум қилинган.

ЎзПФЛ матбуот хизмати мазкур ўзгариш бўйича расмий хабар берди. Унда янги бош мураббийнинг шартнома муддати кўрсатиб ўтилган.  

Клуб бугун ЎзПФЛда янги бош мураббийини рўйхатдан ўтказди. Диёрбек Мирзабоевнинг «Янгиер Қурувчи» жамоаси билан шартномаси 2022 йилнинг 30 декабрига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
27/04/2022 19:07
Яхши Диёрни ишига ривож Андижонда яхши тажриба ортирган