Янги юлдуз 12 та клубдан таклиф олди

  • 11 Feb 19:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Мидлсбро”га тегишли бўлган ва мавсумни ижара асосида “Ноттингем Форест” шарафини ҳимоя қилаётган Жед Спенс мавсумни юқори савияда ўтказмоқда.

Tecno

“Ўрмончилар” унинг ёрдамида юқори лигага чиқиш учун плей-офф йўлланмасини берадиган ўринлар учун курашмоқда. Англия кубоги баҳсида “Ноттингем Форест” Жед ёрдамида “Арсенал” ва “Лестер”ни мусобақадан чиқариб юборди ва бош соврин учун курашни давом эттирмоқда.

“Арсенал” раҳбарияти “ўрмончилар” билан бўлган беллашувдан кейин Спенсга жиддий қизиқиб қолди. Бироқ, “канонирлар” уни ўз сафига қўшиб олиш учун 11 та жамоа билан рақобатлашишига тўғри келади.

Ҳимоянинг ўнг қанотида ишончли ўйин намойиш этиб келаётган 21 ёшли англиялик футболчи ёзда қудратли жамоалардан бирининг таклифини қабул қилишга тайёр эканини яширмаяпти.

Comments

You must be logged in to commet!