Яна бир афсона Қатардаги мундиалдан кейин терма жамоадан кетишини маълум қилди

  • 25 Oct 16:57
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022дан сўнг Хорватия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини маълум қилди.

Tecno

“Мен аллақачон терма жамоадан кетадиган ёшга етганимни биламан. Бу жаҳон чемпионати менинг Хорватия терма жамоаси билан сўнгги турнирим бўлади”, — дея Модричнинг сўзларини келтиради ESPN.

Модрич Хорватия терма жамоаси сафида 154 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 23 та гол ёздириб қўйган.

Ярим ҳимоячи 2006 йилдан буён миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилади. Олдинроқ Лионель Месси бу охирги жаҳон чемпионати эканлигини айтган эди.

Comments

You must be logged in to commet!