Ямал ўзини ноқулай ҳис қилишда давом этса, операция қилинади

  • 31 октябрь, 10:57
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" вингери Ламин Ямал қов соҳасида ноқулайликни ҳис қилишда давом этмоқда, аммо клуб ҳозирча жарроҳлик амалиётини ўтказишни режалаштирмаяпти, деб хабар беради Diario Sport.

Tecno

Манбага кўра, футболчи ва "Барселона" тиббий штаби жарроҳлик амалиётидан воз кечишга қарор қилган, аммо муаммо тўлиқ бартараф этилмаган.

"Агар ёқимсиз ҳиссиётлар яқин ҳафталар давомида сақланиб қолса, операция варианти Ламин, унинг атрофидагилар ва клуб томонидан қайта кўриб чиқилади", - дея таъкидлайди манба.

Шунингдек, футболчи операция қанчалик ёрдам бериши мумкинлигини баҳолаш учун ташқи консультациялардан ўтгани айтилмоқда. Ҳозирча усиз ишлашга қарор қилинди ва Ламин ноқулайликка қарамай, майдонга чиқишда давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!