Ямал энди мухлисларга бепул дастхат қўймайди

  • 17 октябрь, 15:22
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" футболчиси Ламин Ямал энди мухлисларга бепул автограф беролмайди.

"Mundo Deportivo" нашри хабар беришича, 18 ёшли вингер яқин вақт ичида янги реклама шартномасига қўл қўяди. Унга кўра, компания Ямальнинг имзоси туширилган буюмларни (бутсалар, футболкалар ва бошқалар) сотиш билан шуғулланади.

Tecno

Шартнома доирасида Ламинга бепул автограф тарқатмаслик талаби қўйилган — бу бозорда унинг имзоси туширилган маҳсулотларнинг қийматини пасайтирмаслик учун кўрилган чора ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, шартнома ҳали имзоланмаган, аммо барча тарафлар келишувни имзолаш ниятида. 18 ёшли футболчи ҳозирда Adidas, Beats, Powerade, Oppo, Konami ва Nesquik каби йирик брендларнинг юзи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!