Хвича бир қарорга келди!

BEPUL PROPAN

Хвича Кварацхелия "Наполи" билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. 

"La Gazetta dello Sport" нашри хабарига кўра, грузиялик ярим ҳимоячи янги шартнома бўйича йилига 1.5 миллион евро ўрнига 5 миллион евро маош олишни хоҳлаган. "Наполи" футболчининг талабларини бажаришга тайёр. 

Қайд этилишича, Хвичанинг шартномаси масаласи "Евро-2024" турнири бошлангунга қадар ҳал қилинишини хоҳлайди. 

Хвича жорий мавсум неаполликлар сафида 44 та беллашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 9 та голли узатма муаллифига айланди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!