
Хохе Масвидаль Маҳмуд Мурадов спарринг ўтказган жангчи юзини бежаб қўймоқчи?
BMF камари эгаси Хорхе Масвидаль икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор МакГрегорга қарши жангга тайёрлигини маълум қилди.
"Aгар мен Конор билан жанг ўтказсам, бу тарихдаги энг йирик жанглардан бири бўлади. Улар менга Конор ва Камару Усмон учун жангга бир хил миқдордаги гонорарни таклиф қилишса, мен Усмонни танлайман. Унинг юзини бежаб қўйишни жуда хоҳлайман.
Aммо, бу содир бўлади деб ўйламайман. Конор билан жанг хақиқатга яқин ва мен бундан яхши пул ишлаб оламан. Фаолиятимни якунлашимга уч йил қолди. 2023 йилда спортни тарк этаман”, - деди Масвидаль.
Эслатиб ўтамиз: Ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов ярим ўрта вазн чемпиони Камару Усмон билан ўзаро спарринг жанглар ўтказган эди.
Фикрлар