"Хоразм"нинг ёзги йиғин режаси қандай?

  • 14 Jul 22:42
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон Кубоги чорак финал баҳсига ва Про лига мусобақаларининг иккинчи давра учрашувларига муносиб ҳозирлик кўриш мақсадида "Хоразм" футбол клуби икки босқичли машғулотлар режасини ишлаб чиқди ҳамда биринчи босқич тайёргарлик машғулотларини Тошкент шаҳрининг "Чиғатой" футбол базасида тажрибали мутахассислар Хаким Фузайлов, Александр Ежов, Ғайратжон Ўдаев ва Темур Бекчановлар бошчилигида олиб бормоқда.

Tecno

Биринчи босқич 12 июль санасидан Тошкент шаҳрининг Чиғатой футбол базасида олиб борилмоқда ҳамда 16 июль санасига қадар бўлиб ўтиши белгиланган.

Иккинчи босқич 16-28 июль кунлари Тошкент вилоятидаги "Дукент" ўқув-машғулот базасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Йиғинга бир қатор истеъдодли футболчилар кўрик учун таклиф этилган, шунингдек, истиқболли маҳаллий футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда.

"Хоразм" матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!