Холанд ҳаммани ҳайратга соляпти
“Манчестер Сити” жамоаси футболчилари Англия Премьер-лигасининг 16-турида “Кристал Пэлас” меҳмони бўлиб, сафардан 3:0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан қайтди.
Учрашувда чемпионат форварди Эрлинг Холанд дубль қайд этиб, тўпурарлар пойгасидаги пешқадамлик мавқеини янада мустаҳкамлаб олди. Яна битта тўп Фил Фоден ҳисобига ёзилди.
Статисика экспертлари норвегиялик ҳужумчининг самарадорлиги ҳайратланарли даражада эканини эътироф этмоқда. Мавсум бошидан бери 25 ёшли футболчи клуб ва терма жамоа миқёсида жами 27 та учрашувда рақиблар дарвозасини 35 марта ишғол қилган.
Бу кўрсаткич ҳали мавсумнинг ярмидан кўп қисми олдинда бўлган бир вазиятда қайд этилди.
Холанд “Манчестер Сити” сафида барча турнирларда 22 та гол урган бўлса, Норвегия терма жамоаси таркибида 13 та тўп киритди.



Comments