Хави Ямал ҳожатхонадан қайтгунича уни алмаштириб юборгани сабабини айтди

  • 05 Oct 11:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес Европа Чемпионлар лигаси доирасида Португалияда “Портгу” қарши ўтказилган учрашувнинг 71-дақиқасида ҳожатхонага кетган Ламин Ямалнинг қайтиши кутмасдан алмаштириб юборгани сабабини айтди.

Tecno

- Ламин ўзини ёмон ҳис қилди, унинг қорни оғриб қолди. У узоқ қолиб кетди ва биз ўн киши бўлиб қийналиб қолдик.  Бу учрашувда ҳамма нарса содир бўлди, жароҳатлар, Ямалнинг аҳволи ва ҳоказо. Кейинги ўйинимиз якшанба куни ва унгача тикланиб олишга умид қиламиз, - деди Хави Эрнандес.

Учрашувда “Барселона” 1:0 ҳисобида зафар қучди. Каталонияликларга ғалаба келтирган голни Ферран Торрес киритди.

Икки тур якунига кўра, “Н” гуруҳида олти очко тўплаган “Барселона” биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Comments

You must be logged in to commet!
Abdugafforov Sayyid abdullo
05/10/2023 12:46
Uuuu