Харри Кейннинг орзуси — "Олтин тўп" соҳиби бўлиш

CHERY AUTO

"Бавария" форварди Харри Кейн "Олтин тўп" совринини қўлга киритиш — унинг катта орзуси эканини таъкидлади.

Tecno

"Мен учун "Олтин тўп"ни ютуш — жуда катта орзу. Аслида бу жамоавий соврин, чунки уни одатда Чемпионлар лигаси ёки Жаҳон чемпионати ғолибининг энг яхши ўйинчиси олади.

Агар буни қўлга киритсам, бу ҳам индивидуал, ҳам жамоавий жиҳатдан ажойиб натижаларнинг самараси бўларди. Бу деярли идеал мавсум бўларди", — дея таъриф бериб ўтди англиялик ҳужумчи. 
 
Эслатиб ўтамиз, Кейн жорий мавсум Бундеслига доирасида 6 та ўйинда 11 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!