Хабиб Нурмагомедов Ўзбекистонга ташриф буюриб, спортчиларга маслаҳатлар берди

  • 15 октябрь, 17:13
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон Аралаш жанг санъати ассотсиатсияси таклифига кўра, аралаш жанг санъати юлдузи, UFCнинг собиқ мутлақ чемпионларидан бири, жаҳонга машҳур Хабиб Нурмагомедов мамлакатимизга аралаш жанг санъати фаолияти билан танишиш мақсадида ташриф буюрди.

Tecno

Фахрий меҳмон “Жар” спорт мажмуасида жойлашган Ўзбекистон Аралаш жанг санъати ассотсиатсияси марказий идораси фаолияти билан танишди. У ерда уни ассотсиатсия раиси Азиз Тошпўлатов, МОҚ раиси биринчи ўринбосари ва Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров ҳамда бошқа мутасаддилар кутиб олишди.

Учрашувда мамлакатимизда аралаш жанг санъатини ривожлантириш, спортчилар тайёргарлигини такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Хабиб Нурмагомедов ўз тажрибасига таяна туриб, спортчиларни профессионал тайёрлаш бўйича тавсиялар берди ва Ўзбекистон спорт салоҳияти юқори эканини таъкидлади.

“Ҳозирда Ўзбекистон боксда дунёда етакчи мамлакатлардан бирига айланган. Агар ёшларга аралаш жанг санъатида ҳам тўғри йўналиш ва шароит яратилса, улар яқин келажакда дунёдаги кучли спортчилар сафида бўлишади”, — деди Нурмагомедов.

Шунингдек, у ёш спортчилар билан учрашув ўтказиб, уларни илҳомлантирувчи нутқ сўзлади ва шахсий тажрибаси билан ўртоқлашди.

Ташриф нафақат аралаш жанг санъати, балки умумий спорт салоҳиятини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!