
Хаби Алонсо: Мбаппени захирага ўтқазиб қўяман
“Реал” бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа етакчиси ва тўпурари Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдириб, франциялик футболчига доимий ўйин амалиёти кафолатланмаганини маълум қилди.
Испаниялик мутахассис айрим учрашувларда Мбаппе захирада ўтиришга тайёр бўлиши кераклигини айтмоқда.
- Биз жуда кўп ўйин ўтказишимиз керак. Ҳозиргача бешта ўйинда майдонга тушдик холос. Юкламани қандай қилиб тўғри тақсимлашни билиш керак.
Килиан жуда муҳим ўйинчи, лекин олдинда шунақа учрашувлар борки, уни захирада олиб қоламан. Ҳар бир хулосага келишдан олдин озгина кутиш керак, - деди Хаби Алонсо.
26 ёшли Килиан Мбаппе жорий мавсумда Ла Лига ва Европа Чемпионлар лигасида бешта учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига олтита гол ва битта ассист расмийлаштириб қўйди.
Comments