Винисиусга харидор клублар сони кўпайди
Мадриднинг "Реал" клуби вингери Винисиус Жуниорга даъвогар клублар рўйхати тўлишда давом этмоқда.
"Қироллик клуби" бразилиялик юлдуз билан хайрлашиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар "эл класико"даги можароли воқеадан сўнг тарқалди. Футболчи захирага олинишидан жазава билан муносабат билдирди, бу эса мураббий Хаби Алонсо ва "қаймоқранглилар" раҳбариятини ғазаблантирди. "ОК Diario" хабарига кўра, ПСЖ ва "Бавария" Винисиус "Реал"ни тарк этишга қарор қилса, уни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Футболчи учун Англия грандлари билан баҳслашишга тўғри келади, шунингдек, унга Саудия Арабистонида ҳамон талаб бор.
"Трансфермаркт" портали 25 ёшли Винисиус Жуниорнинг нархини 150 млн еврога баҳоламоқда. Бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.



Фикрлар