Винисиус Бенземанинг ўрнини биринчи уринишдаёқ боса олмади

  • 30 Jul 08:00
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Винисиус Жуниор “Барселона” дарвозасига пенальтидан гол ура олмади.

Tecno

Ўртоқлик учрашувининг биринчи бўлимида каталонияликлар ҳимоячиси Рональд Араухонинг қўлига тўп тегиб, "Реал" пенальти тепиш имкониятига эга бўлди.

20-дақиқада мадридликларнинг бразилиялик вингери нуқтадан тўсинга зарба берди. Шундан сўнг тўп майдонга қайтди.

Ўтган ҳафтада Карим Бензема кетганидан сўнг Винисиус "Реал Мадрид"нинг асосий пенальти тепувчисига айланиши ва машғулотларда зарбаларини машқ қилгани ҳақида хабар берилганди.


Comments

You must be logged in to commet!