Виктор Осимхен Ангия суперклуби билан келишувга эришди

  • 23 октябрь, 2023, 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Муҳаммад Салоҳ ўрнини боса оладиган ҳужумчи қидираётган “Ливерпуль” мутасаддилари “Наполи” тўпурари Виктор Осимхен билан озаки келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Вальтер де Маджо хабар тарқатди.

- “Наполи” ва Виктор Осимхен шартномани узайтириш бўйича келишиб олганди. Кейин вазият ўзгариб кетди.

Энди бу жараёнга Англия Премьер-лигаси вакили қўшилди. Бу “Ливерпуль”.

Англия клуби Осимхен билан оғзаки келишувга эришди. Аниқлик киритаман:  битим “Ливерпуль” ва нигериялик ҳужумчи ўртасида бўлади ва унда “Наполи” иштирок этмайди.

Энди Аурелио Де Лаурентис Виктор Осимхенни ҳеч бўлмаганда келаси июнгача ушлаб қолишига умид қиламиз, лекин бунга амин эмасмиз, - деб ёзди Вальтер де Маджо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!