
Виктор Кумиковга захира ўриндиғида ўтиришга рухсат берилди
"Жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков айрим сабабларга кўра, захира ўриндиғида ўтира олмаётганди.
Бугун керакли барча ҳужжат ишлари амалга оширилди ва Виктор Кумиковнинг лицензияси ЎзПФЛ томонидан "Андижон" клубига топширилди.
Энди Виктор Балютович Суперлиганинг 12-тур доирасида бўлиб ўтадиган "Қўқон-1912" ҳамда "Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашувни заҳира ўриндиғида кузатиб ўтиради", - дейилади клуб матбуот хизмати эълон қилган хабарда.
Фикрлар