
ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади
2025 йил 21–25 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ФИФА ва ОФК ҳамкорлигида Суперлига баҳсларида фаолият юритаётган ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинар бўлиб ўтади.
Семинарда 27 нафар эркак ҳакам (16 нафар ВАР ва 11 нафар АВАР) иштирок этади.
Дастур доирасида иштирокчиларнинг жисмоний ҳолати баҳоланади, футбол қоидалари бўйича назарий билимлари янгиланади, видеолавҳалар асосида таҳлилий машғулотлар ва футбол майдонидаги амалий машқлар ўтказилади.
26–30 июнь кунлари Тошкент шаҳрида аёл ҳакамлар учун мўлжалланган алоҳида семинар ташкил этилади.
Ушбу семинарда 24 нафар аёл ҳакам (8 нафар ВАР, 11 нафар ёрдамчи ҳакам ва 5 нафар "Ҳакамлар академияси" ўқувчилари) иштирок этади. Унда назарий ва амалий машғулотлар, жисмоний ҳолатни баҳолаш ва видеоанализ асосидаги ўқув дарслари ўтказилади.
Семинар ФИФА ва ОФК инструкторлари — Али Ал Тарифи ва Анастасия Пустовойтва томонидан олиб борилади. ФИФА томонидан кузатувчиси сифатида Муҳаммад Родзали Яқуб иштирок этади.
Комментарии