Ван Дейк: "Биз бу вазиятдан чиқиш йўлини топишимиз шарт"

CHERY AUTO

"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк жамоанинг сўнгги муваффақиятсиз натижалари ҳақида фикр билдирди. Маълумки, мерсисайдликлар охирги 7 та учрашувнинг 6 тасида мағлуб бўлишган.

Tecno

"Охирги пайтда нималар бўлганини менга айтишингиз шарт эмас. Натижаларимиз ҳам, ўйинимиз ҳам етарлича яхши эмас. Энди биз ўзимизнинг энг яхши томонимизни кўрсатишимиз ва бу мураккаб вазиятдан чиқиш йўлини топишимиз керак.

Ишончим комил, бу кийиниш хонасидаги ҳар бир футболчи вазиятнинг нақадар оғирлигини яхши тушунади. Биз барчамиз бор кучимизни ишга солиб, бу ҳолатни ўзгартириш учун меҳнат қиляпмиз.

Ҳеч кимга бу ҳолат ёқмаяпти, лекин мен бу жамоанинг характери ва салоҳиятига тўлиқ ишонаман. Ҳар куни уларнинг меҳнатини ва қайсарлигини кўриб турибман. Энди майдонда буларнинг барчасини кўрсатишимиз шарт. Ҳар бир киши, жумладан мен ҳам, ўзини тўлиқ бериши лозим", — деди ван Дейк.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!