Уругвайга гол урган Жиянов ўйиндан сўнг нималар деди?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA кунлари доирасида Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ушбу баҳсда вакилларимиз 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Терма жамоамиз сафидаги ягона гол муаллифи Русланбек Жиянов ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Албатта, бу ўйин терма жамоа ва ўзим учун жуда муҳим деб биламан. Уругвай каби кучли рақибларга қарши ўйнасак, бу биз учун катта тажриба бўлади. Каннаваро бизга тактик кўрсатмалар бериб борди — асосан юқори прессингда ўйнаш ва айрим пайтларда тўпни назорат қилишни сўради.”
Маълумот учун, Жиянов Уругвайга қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.



Фикрлар