Умар Нурмагомедов: “Мераб Двалишвили йилнинг энг яхши жангчиси унвонига лойиқ!”

  • 19 октябрь, 01:06
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Россиялик ММА устаси Умар Нурмагомедов ўта енгил вазн(61 кг)да UFC чемпиони Мераб Двалишвили ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

“Менимча, Мераб йилнинг энг яхши жангчиси унвонига лойиқ. У ҳеч ким қилмаётган ишни бажарди, яъни йил давомида тўрт марта чемпионлик камарини ҳимоялай олди. Двалишвили жуда фаол. Буни фақат мен эмас, ҳамма айтса керак”, — деди Умар "Weighting In" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Мераб Двалишвили (21-4) навбатдаги жангини россиялик Пётр Ян(19-5)га қарши 8 декабрь куни "UFC 323" турнирида ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!