УЕФА президенти: Биз бошқа бундай қилмаймиз

  • 09 Jul 19:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

УЕФА президенти Александр Чеферин Европа чемпионатини қитъанинг бир қатор шаҳарларида ўтказиш тажрибасини такрорлашга қарши чиқди.

Айтиш керакки, “Евро-2020” ўйинлари Европанинг 11 та шаҳрида ўтказилди.

“Агар мендан сўрасангиз, мен энди бу фикрни қўллаб-қувватламайман. Менимча, бу жуда қийин.

Қайсидир маънода баъзи жамоаларга 10 000 км, бошқалари 1000 км дан ортиқ масофани босиб ўтишлари кераклиги нотўғри. Бу мухлислар учун адолатдан эмас. Баъзи мухлислар Римда, бир неча кундан кейин эса Бокуда бўлишлари керак. Бу 4,5 соатлик парвоз деганидир.

Ғоя қизиқ, аммо уни амалга ошириш қийин. Ўйлайманки, биз бошқа ҳеч қачон бундай қилмаймиз”, - деди Чеферин.

11 июль куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида “Евро-2020” нинг финал учрашуви бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳсда Италия ва Англия терма жамоалари ўзаро баҳс юритади.

Comments

You must be logged in to commet!