Учар қанотлар! "Барселона"га яна бир супер вингер келиши кутиляпти

  • 11 May 01:00
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" "Атлетик" форварди Нико Уильямсни ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Tecno

"Diario Sport" хабарига кўра, Каталония клуби 21 ёшли ярим ҳимоячининг  трансфер вариантларини аввал хабар қилинганидек, 2025 йилда эмас, балки ёзги трансферлар ойнаси вақтида кўриб чиқмоқчи. Футболчининг товон пули 50 миллион евро этиб белгиланган.

Бу трансфер орқали "Барселона" нафақат таркибни кучайтириш, балки жамоада рақобатни юзага келтириш ва ҳужум чизиғидаги баъзи ўйинчиларга клубни тарк этишлари осонроқ бўлиши учун "сигнал юбориш"га умид қилмоқда.

Ҳозирда "Блауграна"нинг иқтисодий аҳволи яхши эмас ва клуб биринчи навбатда ярим ҳимоячи сотиб олишга эътибор қаратган.

Нико Уильямс жорий мавсум Ла Лигада 28 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!