У тез орада "Ювентус" билан шартномасини узайтиради

  • 18 январь, 2020, 13:23
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ювентус” клуби раҳбарияти тез орада Пауло Дибала билан амалдаги шартномани узайтиради. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира ўз твиттер саҳифасида маълум қилди.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 26 ёшли аргентиналик футболчи “кекса синьора” билан 2024 йилга қадар тузилган шартномага имзо чекади. Айтиш керакки, томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2022 йилда ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум А Серияда 17 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!