Тухель “ Челси”дан катта сумма билан кетади

  • 08 Sep 13:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” хўжайини Тодд Бёли томонидан истеъфога чиқарилган германиялик бош мураббий Томас Тухель Лондондан қуруқ қайтмайди.

Tecno

Клуб раҳбарияти амалдаги шартномани эрта бекор қилгани учун бош мураббий ва унинг штабига компенсация тўлаши белгиланган.

Dialy Mail нашрининг хабарига кўра, Тухелга 15 миллион  евро миқдорида бадал пули тўлади. Унга ёрдам берган мураббийлар 2,5 миллион еврони бўлишиб олади.

Томас Тухель “Челси”га 2021 йили таклиф қилинган эди. Унинг бошчилигида жамоа Европа Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Comments

You must be logged in to commet!