Тони Кроос ҳам ПСЖни чемпионлик билан табриклади!

  • 01 Jun 12:42
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Германия терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Тони Кроос УЕФА Чемпионлар лигаси финалида ПСЖнинг Миланнинг "Интер" клуби устидан қозонган ғалабаси ҳақида ўз фикрини билдирди. 
 
"Жамоанинг ҳақиқий жамоа бўлиб қолаётганини кўриб хурсанд бўлдим. ПСЖнинг ажойиб бош мураббийи бор. Табрикларим" - дея немис футболчи ўзининг ижтимоий тармоқларида ёзиб қолдирди. 
 
Таъкидлаш жоизки, Париж гранди тарихда илк бор Чемпионлар лигаси ғолибига айланди. Нуфузли турнирнинг финал учрашувида Ашраф Ҳакими, Хвича Кваратсхелия, Сенни Маюлу ва икки гол урган Дезайр Дуе ўз голлари билан ажралиб турди.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!