Томас Франк "Тоттенхэм"нинг мағлубиятини қандай изоҳлади?

  • 14 Dec 22:48
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Тоттенхэм" бош мураббийи Томас Франк Англия Премьер-лигасининг 16-тури доирасида "Ноттингем Форест"га қарши ўйиндан (0:3) сўнг жамоа ўйинини кескин танқид қилди.

Tecno

— Бу жуда ачинарли ҳолат. Асабни бузадиган ўйин бўлди. Айниқса биринчи таймда жамоа бутунлай тарқоқ кўринди. Яккакурашларда етарлича ғалаба қозона олмадик. Кейин эса узатмалар орқали бир-биримизни топа олмадик, тўпни қайтариб олган ҳар сафар уни деярли йўқотиб қўяётгандек эдик.

Аниқки, биринчи икки гол — бу икки қўпол хато, бундай ҳолатлар учраб туради. Биз барқарорлик устида ишлашимиз керак. Бугун икки қадам олдинга ташлаб, бир қадам орқага чекиндик.

Гап алоҳида футболчилар ҳақида эмас. Биз жамоамиз: бирга ғалаба қозонамиз, бирга мағлуб бўламиз. Ҳозир шундай ўйнаётганимиз жуда асабни қўзғатади. Оддий узатмаларнинг ўзида ҳам, менимча, тахминан 20 марта тўпни йўқотдик, — деди Франк.

Comments

You must be logged in to commet!