Тимур Кападзе янгилар билан курашади

BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати 2026 саралаши доирасидаги навбатдаги ўйинларини БАА (5 июнь) ва Қатар (10 июнь)га қарши ўтказади. 

БАА термаси яқинда руминиялик 55 ёшли Космин Олариуни бош мураббий этиб тайинланган эди. Бугун эса Қатар янги бош мураббийни таништирди. Испания терма жамоаси ва "Реал"нинг собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги Қатарни бошқариши эълон қилинди. 

Шу тариқа, Тимур Кападзе икки янги бош мураббийларга қарши тўқнаш келади. Агар "оқ бўрилар" БАА билан сафарда энг камида дурангга имзо чекса, Жаҳон чемпионатига йўлланмани нақд қилади. Агар мағлуб бўлса, Қатарни мағлуб этишимиз шарт бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бахтиёр Мирзаев
01/05/2025 16:35
БААни ютиш керак!! Дуранг учун уйнаган жамоа 90% маглубиятга учрайди. Факат галаба учун уйнаш керак куркмасдан шунда камида дуранг уйнайди. Чунки бу уйин УЗБ учун хаёт мамот жанги эмас, бу уйинда ютказса хам имконият сакланиб колади БАА учун эса аксинча хаёт мамот жанги шунинг учун уларда босим болади биз эса уз уйинимизни куркмай уйнашимиз керак. Олга УЗБЕКИСТОН!!! ОМАД 5 июн куни худо хохласа бутун Узбекистон футбол мухлислари хурсанд булади.
&
Mr. Azimov
01/05/2025 18:30
BAA ni yutib iloji bo‘sa Toshkentda Qatarni ham yutvorish kerak.