Таэквондо WT: Қатардаги турнирда ўсмир ва кадетларимиз 6 та медални қўлга қиритди

  • 22 Oct 15:35
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

21-23 октябрь кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳрида таэквондо WT бўйича G1 таснифига кирувчи "Qatar Open" мусобақаси ўтказилмоқда.

Tecno

Ушбу турнирнинг ўсмирлар ва кадетлар тоифасидаги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, якунда 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги спортчиларимиз мусобақа совриндорига айланди:

Олтин:

Лайло Хасанова (-49 кг)
Севинч Ҳайитова (-59 кг)
Худойназар Шодмонов (-78 кг)

Кумуш:

Аҳмад Солиҳов (-59 кг)
Эъзоза Наимова (-55 кг)

Бронза:

Ёсинбек Одилов (-45 кг).

Манба: Ўзбекистон Таэквондо федерацияси матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!