
Супертўпурар нега Манчестер таклифини қабул қилмагани сабаби маълум бўлди
Ўтган мавсумни муваффақиятсиз якунлаган “Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти жамоа таркибида жиддий ўзгаришларни бошлаб юборди.
Асосий эътибор ҳужум чизиғини қайта ташкил қилишга қаратилмоқда. Ана шу мақсадда, бир неча мавсумдан бери “Спортинг”да тинимсиз гол ураётган Виктор Дьёкереш ҳам жамоага таклиф этилди.
Бироқ швед ҳужумчиси Манчестерга келишни истамади. Record нашри трансфернинг барбод бўлишига иккита омилни сабаб қилиб кўрсатди.
Биринчидан, “Олд Траффорд” мутасаддилари португалияликлар талаб қилган 80 миллион евро миқдоридаги бадал пулини тўлашга тайёр эмас. Иккинчидан, манчестерликлар таклиф қилган лойиҳа 27 ёшли Дьёкерешнинг ўзига ҳам маъқул келмаган.
Виктор Дьёкереш мавсумни барча турнирлардаги 52 та учрашувда киритилган 54 та гол ва жамоадошларига узатилган 13 та ассист билан якунлади.
Фикрлар